Меню

Қашқадарё

07.07.2020 1321

Бир кунда Миришкорда 27 киши карантин қоидаларини бузган

Куни кеча Миришкор тумани ИИБ, ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан туманда карантин тадбирлари бажарилиши, ташкилот, муассаса ва жамоат жойларида белгиланган талабларга риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Натижада 27 ҳолатда ташкилот раҳбарлари ва ходимлари, жамоат жойларидаги фуқароларнинг карантин қоидаларига зид равишда ҳаракат қилаётгани аниқланган. Шунга кўра, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 54-моддаси 1-қисми билан тегишли чоралар кўрилган.

Туман ҳокимлигининг маълум қилишича, бундай ўрганишлар ҳар куни ўтказиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 7 июль ҳолатида Миришкор туманида ҳеч кимда Covid-19 инфекцияси аниқланмаган. Махсус комиссия қарори билан туман “яшил” ҳудуд тоифасига киритилган.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!