Меню

Қашқадарё

05.02.2021 1804

Бир финжон қаҳванинг кутилмаган таъсири

Ҳар куни ақалли бир финжон қаҳва ичиб турган эркакнинг карликка чалиниш эҳтимоли 15 фоизга камаяр экан. Шундай хулоса қилишга асос бўлган тадқиқот натижалари ResearchGate илмий порталида эълон қилинди.

Мақолада қайд этилишича, Мадрид автоном университети олимлари 11 йил давомида ҳар куни қаҳва ичадиган 36 минг нафар ўрта ёшли эркак ва аёлларни кузатди. Тадқиқот аввалида ва ўрганиш даврида яна икки марта уларнинг эшитиш қобилияти текширилди.

Олинган натижалар эшитиш қобилияти йўқолишига жиддий таъсир этувчи омиллар, яъни иштирокчиларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиши, чекиши, қанчалик баланд овозли мусиқа эшитишини ҳисобга олган ҳолда таҳлил этилди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, аёлларда қаҳва истеъмоли ва эшитиш ўртасида боғлиқлик аниқланмади. Уларнинг тушунтиришича, бу каби кам кузатиладиган ҳолат эркаклар ва аёллар организми физиологияси ҳар хиллиги билан изоҳланади. 

"Қаҳва истеъмоли унинг таркибида учрайдиган антиоксидант ва яллиғланишга қарши воситалар сабаб эшитиш қобилиятига яхши томонлама таъсир этиши мумкин",  дея ҳисоблайди тадқиқотчилар.

Илмий гуруҳ таркибида тадқиқотда иштирок этган доктор Маркос Мачадо-Фрагунинг огоҳлантиришича, қаҳвани ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш эшитиш қобилияти тўлиқ сақланишига ёрдам бермайди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!