Меню

Қашқадарё

22.07.2020 1620

Бир қарашда гулзорга ўхшайди...

Гиёҳвандликнинг инсониятга салбий таъсири ҳақида мунтазам тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамасдан мўмай даромад илинжида ёки нафс қутқусидан холи бўлолмай мудҳиш жиноятга қўл ураётганлар, афсуски, учраб турибди.

Шу йилнинг 21 июль куни Китоб тумани ИИБ тезкор ходимининг маълумоти асосида Севаз қишлоғида яшовчи Х.Т.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганида, ҳовли чеккасида 6 дона турли идишда ва яшаш хонаси рўпарасида гуллар ичида 7 туп ўткир ҳидли, яшил рангли ўсимлик парваришлаб келинаётгани аниқланди ва холислар иштирокида хужжатлаштирилиб олинди.

Яна бир ҳолатда эса Қарши тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ертепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1970 йилда туғилган А.Ҳ.нинг яшаш уйи орқа томонидаги томорқаси кўздан кечирилди. Холислар иштирокида ўтган текширув натижасида уй эгаси полиз экинлари орасига 1 туп гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, етиштириб келаётгани аниқланди. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида тетрогидроканнабинол гиёҳванд моддаси бўлган каннабис ўсимлиги экани маълум бўлди.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўғзғатилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!