Меню
Қашқадарё
БИЛИМСИЗЛИК — ИНСОНИЯТ УЧУН ЭНГ ҚОРОНҒИ ТУНДИР
Агар ўқисангу ўйламасанг – чалкашиб қоласан. Агар ўйласангу ўқимасанг – шубҳа-гумонлар остида қолиб кетасан.
* * *
Ота-онангиз тирик экан, улардан узоқ кетманг. Агар бориш зарур бўлиб қолса, қаерга боришингизни уларга маълум қилинг.
* * *
Адабга зид нарсаларга қараманг. Адабга зид нарсаларни эшитманг. Адабга хилоф нарсаларни гапирманг. Адабга хилоф нарсаларни қилманг.
* * *
Гапга чечанлик ва ёқимли чеҳра ҳамма вақт ҳам инсоний фазилатни билдиравермайди.
* * *
Ҳалол ва тўғри сўзли бўл, маслакдош бўлмаганлар билан дўстлашма ва камчиликларингни тузатишдан қўрқма.
* * *
Одамлар сени билмаганига хафа бўлма, балки ўзинг одамларни билмаганлигинг учун хафа бўл.
* * *
Ҳар ким ўзининг ғаразгўйлиги туфайли адашади. Одамнинг хатосига қарасанг – унинг одамгарчилик даражасини билиб оласан.
* * *
Оғир, босиқ одамнинг хатоси ҳам кам бўлади.
* * *
Фикрламай илм олмоқ – беҳудалик, билим билан суғорилмаган тафаккур эса хатардир.
* * *
Жаҳолат учун адолатни, эзгулик учун фақатгина эзгуликни қалқон билинг.
* * *
Олий одам уч ҳолатда ўзини сақлай олади: ёшликда ҳирсдан, кучга тўлганда жанжалдан, кексаликда очкўзликдан.
* * *
Келажак учун курашмоқчи бўлсанг, ўтмишни ўрган.
* * *
Олижаноб одам хавфсизликда хатарни, тўқликда йўқчиликни унутмайди.
* * *
Ўз хатоларингни тан олишдан уялма, акс ҳолда улар жиноятга айланади.
* * *
Барча хилқатнинг ўз гўзаллиги бор, бироқ ҳар ким ҳам уни кўра олмайди.
* * *
Жароҳатларни унут, лек зинҳор яхшиликни ёдингдан чиқарма.
* * *
Билимсизлик – инсоният учун энг қоронғи тундир.
* * *
Биз учун энг катта ҳузур – уйқуда эмас, ҳар тонг уйғонишдадир.
* * *
Олий одамнинг нутқи сокин, ҳаракати жўшқин бўлади.
* * *
Агар йўқотишларга дуч келсангиз, ваҳимага тушманг. Йўқотиш ортидан, албатта, топилмалар ҳам келади.
* * *
Биз табиатимизга зид инсонларга рўпара келганимизда, уларни ўзимизга мослаштирмоққа эмас, ўз-ўзимизга холис баҳо бермоққа ўрганмоғимиз лозим.
* * *
Ортда қолган ишлар тўғрисида баҳслашиб, уларни қоралашдан наф йўқ. Чунки улар ўтмишга айланиб бўлган.
* * *
Эзгулик ҳеч вақт ёлғиз қолмаган. Уни синаб кўрган инсон ўзини яхшиликка қўшни, деб ҳисоблайверсин.
* * *
Олий одам ҳақиқатга дўстдир, манфаатга эмас.
Ю.ЮЛДОШЕВА тўплади.