Меню
Қашқадарё
БИЛГУВЧИ СЎЗЛАМАЙДИ, СЎЗЛАГУВЧИ БИЛМАЙДИ
Ибтидо интиҳодир, айни вақтда интиҳо ибтидодир. Бу ҳолат на боши ва на охири бўлмаган айланага ўхшайди. Агар у бузилса, коинот ҳалокатга учрайди.
* * *
Қалбнинг табиий туйғулар ила ҳақиқатни ёлғондан ажрата олишимизга кўмаклашуви ўйлаш деб аталади.
* * *
Қалб тананинг соҳиби ва доноликнинг ҳокимидир. У танага буйруқ беради.
* * *
Бошқаларни бошқариш – куч, ўз-ўзини бошқариш эса қудратдир.
* * *
Минг километрлик саёҳат биргина қадамдан бошланади! Буюк ишлар, албатта, майда ишлардан бошланади.
* * *
Оҳ, бахтсизлик! У бахтнинг таянчидир. Оҳ, бахтиёрлик! Унда бахтсизлик яширин.
* * *
Билгувчи сўзламайди, сўзлагувчи билмайди.
* * *
Нафратга яхшилик билан жавоб қайтармоқ керак.
* * *
Ғанимни тўғри баҳолай билмасликдан кўра оғирроқ кулфат йўқ.
* * *
Мени қанча кам билсалар, шунча қадрлиман.
* * *
Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр.
* * *
Ўз хоҳиш-истакларининг чегарасини билмасликдан ортиқ бахтсизлик бўлмайди.
* * *
Фикрларингизга эҳтиёт бўлинг — улар қилмишларингиз ибтидосидир.
* * *
Буюк тўғрилик эгриликка, буюк заковат аҳмоқликка ўхшайди.
* * *
Кўп билиб, ўзини билимдон қилиб кўрсатмаслик - ахлоқий баландликдир. Кам билиб, ўзини билимдон қилиб кўрсатиш - касалликдир.
* * *
Мўрт ва ожиз нарсалар мустаҳкам ва кучли нарсалар устидан ғалаба қозонади. Ер юзида сувдан юмшоқроқ ва заифроқ ҳеч нарса йўқ. Аммо у мустаҳкам ва кучли нарсаларга ҳужум қилади. Ҳеч қандай куч уни енголмайди.
* * *
Одамлар гўзалликни англаган ондан бошлаб хунуклик пайдо бўлади. Бани башар эзгулик нелигини англаган лаҳзаларда эса ёвузлик ҳам мавжудлигини тушунади.
ЖАҲОНГИР тайёрлади.