Меню
Қашқадарё
Бильбао Европа чемпионати ўйинларини қабул қилиш ҳуқуқидан айрилиши мумкин
Испания 60 фоиз аҳолини коронавирусга қарши вакцинация қилиш борасидаги УЕФА талабини бажара олмаслиги мумкин. Бу футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларини Бильбао шаҳрида қабул қилиш имкониятини хавф остига қўяди.
Ташкилот белгилаган талабларга кўра, мамлакат 14 июнга қадар 60 фоиз аҳолини вакцинациядан ўтказиши керак. Аксинча, ўйинлар Бильбаода мухлислар иштирокисиз ўтказилиши ёки бошқа шаҳарга кўчирилиши керак бўлади.
Championat.com сайтининг хабар беришича, Испания футбол федерацияси аллақачон УЕФАни барча талабларга риоя этиш имконсизлиги ҳақида огоҳлантириб қўйган.
Коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилдан жорий йилга кўчирилган Европа чемпианати ўйинлари 12 та шаҳарда - Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Боку, Рим, Бухарест, Копенгаген, Амстердам, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Дублинда ўтиши керак. Бильбаода тўртта учрашув - учта гуруҳ босқичи доирасидаги ва битта нимчорак финал қарама-қаршилигини ўтказиш режалаштирилган.