Меню

Қашқадарё

07.12.2021 1126

Бепул курсларнинг тингловчилари «битирув кечаси»га нима тайёрлаб келишди?

Байрам ва шоколад торти, тўрт хил рулет ва яна кўплаб бошқа пишириқлар... “Yuksalish” ахборот-маслаҳат ресурс маркази томонидан ташкил этилган касб-ҳунар ўрганиш курсларининг тингловчилари “битирув кечаси”га ўзлари тайёрлаган турли-туман ширинликлар билан ташриф буюришди.

Бугун Қарши шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Қандолатчилик иши” курсларида таҳсил олган яна 21 нафар битирувчи махсус сертификат ва янги ҳаётга йўлланма олди. Дарвоқе, уларнинг айримлари ишлаб чиқариш корхоналарига ишга кириб улгурган, баъзилари эса ўз бизнес-режаларини рўёбга чиқармоқда.

Шунингдек, Немис халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги Филиали кўмагида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган бу бепул курсларнинг тингловчилари учун тадбиркорлик асослари ва зўравон экстремизмга қарши курашиш бўйича тренинглар ҳам ташкил қилинган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!