Меню
Қашқадарё
Бемор ўзига ёрдам кўрсатган шифокорлар устидан шикоят қилди
Сахалин (Россия)даги Смирних қишлоғида яшовчи аёл ўзига ёрдам кўрсатган тиббиётчилар хатога йўл қўйгани ортидан маҳаллий шифохона маъмурияти билан маънавий зарарни қоплаш юзасидан судлашди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасининг матбуот хизмати хабар қилган.
Идоранинг маълум қилишича, аёл прокуратурага ўзига ёрдам кўрсатган маҳаллий шифохона ходимлари ҳаракатлари юзасидан шикоят ёзган. Аризачи беморда ўтказилган нотўғри анестезия (оғриқсизлантириш) жараёни туфайли жарроҳлик амалиёти давомида ҳушида бўлгани ва ҳаддан ташқари оғриқни бошдан кечирганини баён қилган.
Прокуратура шифохонада текшириш ўтказиб, ходимлар ишда хатога йўл қўйганини аниқлаган. Натижада судга аёлнинг фойдасига маънавий зарар учун товон ундириш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилинган.
Суд прокуратура даъвосини қаноатлантириб, шифохонага жабрланувчи фойдасига 100 минг рубль (13 миллион 818 минг сўм атрофида) товон тўлаш мажбуриятини юклаган.