Меню

Қашқадарё

13.02.2025 326

Бемор ярасини клей ёрдамида беркитган ҳамшира ишдан четлатилди

Ҳиндистонда ҳамшира ўсмир жароҳатини беркитиш учун суперклейдан фойдалангани учун ишдан четлатилди, дея ёзади The Independent манбаси.

Воқеа етти ёшли бола Карнатака штатидаги биринчи тиббий-санитар ёрдам марказига олиб келинганда содир бўлган. Унинг лунжидаги жароҳатдан қон оқаётган эди ва бемор маҳаллий матбуот исмини Жиоти деб атаган ҳамширага йўналтирилган.

Тиббий ходим жароҳатни беркитиш учун тез ёпишувчи Fevikwik елимидан фойдаланган ва боланинг ота-онасига суперклей ярадан чандиқ қолишининг олдини олишини айтиб, бу тажрибани кўп йиллардан буён қўллаб келаётганини ҳам таъкидлаган.

Бундан хавотирга тушган беморнинг яқинлари жараённи видеога олиб, Соғлиқни сақлаш қўмитасига шикоят қилган.

Воқеа ижтимоий тармоқларда акс-садо бергач, ҳамшира бошқа тиббиёт муассасасига ишга ўтказилган,   кейинроқ эса тамомила ишдан четлатилган ва Жиотига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!