Меню

Қашқадарё

08.06.2021 1517

Бегона хонадонга яширинган икки ўсмир полицияга қуролли қаршилик кўрсатди

Болалар уйидан қочган 12 ёшли бола ва 14 ёшли қиз бегона хонадонга кириб олиб, тиш-тирноғигача қуролланди ҳамда бир неча соат полициячилардан ҳимояланиб турди.

 АҚШнинг Флорида шататида рўй берган ушбу воқеа ҳақида Волусия округи шерефи хабар қилган.

 Икки ўсмирнинг йўқолиб қолгани ҳақидаги хабар полицияга маҳаллий вақт билан соат 17:00 лар атрофида келиб тушган. Улар ҳудудга тарқалиб, болаларни қидиришга тушгач, маҳаллий аҳоли вакилларидан бири эгаси уйда эмаслиги аён қўшни хонадондан ойина жаранги эшитилганини  айтган.

 Аниқланишича, ҳақиқатдан ҳам болалар ичкарида жойлашиб олган экан. Бироқ, полициячилар уларни ушлашга уринганда болалар қуроллардан ўт очишган.  Кейинроқ маълум бўлишича, хонадон соҳиби ўзида тўппонча, ов милтиғи, "АК-47" русумли автомат ва катта ҳажмдаги ўқ-дорилар сақлаган. Ёш босқинчилар айнан шу қуроллардан фойдаланган.

 Хонадон қуршови бир соатдан ортиқ давом этган. Шу вақт оралиғида ўсмирлар таслим бўлиш чақириғига жавоб қайтармаган. Охир-оқибат қиз ов милтиғи билан ҳимояга ўтган ва яраланган. Бола эса Калашников автоматини ташлаб, қўлларини кўтарган ҳолда ташқарига чиққан ва шикастланмай қолган. Қиз операция қилинган, унинг ҳолати барқарор эканлиги маълум қилинган.

 Ҳар икки ўсмирга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини ўлдиришга қасд қилиш ва қуролли босқинчилик айблови эълон қилинган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!