Меню
Қашқадарё
Бедана овлайман деб жарима тўлайдиган бўлди
Маълумки, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 4-моддасида ҳайвонот дунёси умуммиллий бойлик экани, ундан оқилона фойдаланиш лозимлиги ва у давлат томонидан муҳофаза қилиниши кўрсатилган. Ўз навбатида табиий эркинлик ҳолатида яшаётган, шунингдек, табиий яшаш муҳитига чиқариб юборилган ёввойи ҳайвонлар ҳам давлат мулки саналади.
Ов қилишга эса махсус рухсатномаларда кўрсатилган муддатларда ва жойларда йўл қўйилади.
Кўриниб турибдики, барча соҳада тартиб-қоида бўлгани каби бу борада ҳам амал қилиш зарур бўлган жиҳатлар кўп.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Шаҳрисабз тумани назорат инспекцияси инспекторлари томонидан ўтказилган экологик рейд тадбири давомида эса бунга зид ҳолатга дуч келинди.
Фуқаро М.Ж. ўзига тегишли тўр ёрдамида Равот маҳалласи ҳудудида бедана овлаётгани аниқланди. Фуқаро ўз хатти-ҳаракати билан “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 4-, 30- ва 33-моддаси талабларини бузган. Натижада унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.