Меню

Қашқадарё

08.05.2020 1849

БЕҲРЎЗ КАРАНТИНДА РОССИЯДАГИ ОНЛАЙН ОЛИМПИАДАДА УЧТА ФАН БЎЙИЧА ҒОЛИБ БЎЛДИ

 Вилоят 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Беҳрўз Давронов масофавий тарзда Россия Федерациясида ўтказилган нуфузли олимпиадада биратўла 3 та фан бўйича ғолиблар сафидан жой олди.

Беҳрўз “Время знаний” Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада инглиз тили бўйича учинчи, алгебра ва физика бўйича биринчи ўринга сазовор бўлди.

У ташкилотчилар томонидан юборилган ғолиблик дипломларини қабул қилиб олди.

- Карантин пайтида уйда вақтимни бекор ўтказмасдан, билимларимни синаб кўрмоқчи бўлдим, - дейди Беҳрўз. – Бу рағбат мени, устозларим ва яқинларимни жуда қувонтирди. Янада кўпроқ ўқиб, изланишга ундади.

Иқтидорли ўқувчининг қайд этишича, бу муваффақиятга  эришишида устозлари Ҳасан Яллаев, Қосим Тошев, Фотима Нормуродованинг ҳиссалари катта бўлган.

Н.ЭГАМОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!