Меню

Қашқадарё

05.08.2022 4992

“БЕҲБУДИЙ ҲАҚИҚАТИ” ВА ЖУМБОҚЛАР ЕЧИМИ

Янги нашр

“Беҳбудийнинг қабри қаерда?” Бу саволга ҳанузгача жавоб изланади. Ҳалига қадар маърифатпарвар жадидчи Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг Қарши шаҳри билан боғлиқ ҳаёти, тарихий воқеалар сир-синоати хусусида турли тахминлар билдирилади.

Таниқли тарихчи олим, адабиётшунос ва адиб Поён Равшанов ҳаётлигида ёзган “Беҳбудий ҳақиқати” китоби нашрдан чиқди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан чоп этилган ушбу китобда Беҳбудийнинг қатл этилиши сабаблари ва унинг қабри Қаршининг айнан қаерида эканлиги ҳақидаги юз йиллик саволга жавоб изланади.

“Беҳбудий ҳақиқати” китоби “Академнашр” нашриёти томонидан чоп этилган бўлиб, унда архив ҳужжатлари, турли далиллар асосида сирли қотиллик сабаблари хусусида таҳлиллар ўрин эгаллаган.

БЕҲРЎЗБЕК

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!