Меню
Қашқадарё
“БАРОН” – ТОМОШАБИННИ КИНОГА ҚАЙТАРГАН ФИЛЬМ
Йиғилганларга дастлаб мазкур фильм намойиш этилди.
Қайд этиш ўринли, ушбу кинода нафақат республикамиз, балки таниқли хориж актёрлари ҳам роль ижро этган. Улар томонидан қойилмақом тарзда гавдалантирилган образлар кишиларни гиёҳвандлик ва наркобизнес каби жирканч иллатлардан огоҳ бўлишга, уларга қарши курашишга чақиради. Фильмда бу қабиҳ иллатларга қарши курашган қаҳрамонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Айниқса, фильм ечими томошабинни ҳайратга солади. Премьерада таъкидланганидек, бу фильм ўзининг юксак савияси билан шундай савиядаги томошабинларни кинотеатрларга қайтара олди.
Тадбирда фильм ижодкорлари - режиссёр Рустам Саъдиев, актёрлар Исоқ Тўраев, Дилором Эгамбердиева, Хуршида Арабшоева, Ҳабибулло Низомов, Шаҳбоз Тошбадалов, Каримжон Бобоев томошабинларга тасвирга олиш жараёнлари, ўз таассуротлари ҳақида гапириб беришди ва мухлисларнинг кинога оид саволларига жавоб қайтардилар.
Худди шундай тадбир Қарши санъат коллежи ва вилоят Ёшлар марказида ҳам бўлиб ўтди.
Т.ТЕМИРОВ