Меню

Қашқадарё

22.02.2019 1672

"БАРЧАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГДА!" ТАРҒИБОТ ДЕКАДАСИ СТАРТ ОЛДИ

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур декада 28 февралга қадар давом этади ва йил мобайнида ҳар ойнинг охирги ўн кунлигида ўтказиб борилади.

Тарғибот декадасига Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, маҳаллалар, таълим, тиббиёт, спорт ташкилотлари, маданият, санъат муассасалари, ҳарбийлар, ички ишлар ходимлари ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари жалб этилиши белгиланган.

Декада доирасида ёшлар кўп тўпланадиган жойлар, тунги клублар, интернет-кафелар ва шунга ўхшаш муассасаларда кузатиш, назорат ишлари олиб борилиб, барча натижалар йиғилади ва ҳолат таҳлил этилади.

Ўтказилган рейдлар давомида аниқланган, жиноят содир этишга мойил ёшларни руҳан, жисмонан соғломлаштириш, тўғри ҳаётга қайтариш бўйича "йўл хариталари" ишлаб чиқилиб, амалий тадбирлар олиб борилади.

Шунингдек, ёшлар орасида соғлом ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича маҳалла, шаҳар ва туманлар, вилоят миқёсида спорт мусобақаларини ташкил этиш ҳамда бошқа бир қатор ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!