Меню
Қашқадарё
БАРЧА ЮТУҚЛАРИМИЗ СЕН УЧУН, МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН!
Тадбирда мустақил тараққиёт йўлидан дадил одимлаб бораётган мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шароит ва имкониятлар бугун ўзининг улкан самараларини бераётгани санъатимизнинг умидли ёшлари чиқишлари орқали кўрсатиб берилди.
Таъкидлаш жоиз, вилоятимиз санъат кошоналарида оркестр ижросида биринчи марта ташкил қилинаётган мазкур концерт дастури юртимиз иқтидор ва истеъдод эгаларига бой эканини, вақтни мақсадли сарфлаган, эзгу ишларга бел боғлаган киши элнинг олқишига сазовор бўлишини яна бир бор яққол кўрсатиб берди.
Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони соҳибаси Гулноз Ҳамраева, республика ва халқаро танловлар ғолиби Аббос Аҳмедов дирижёрлигидаги “Тароналар базми”, “Кўчалар”, “Умид”, “Ўрик гуллаганда”, “Чойхона”, “Шарқ таронаси” каби миллий мусиқа намуналари барчани ёшликнинг беғубор, завқу шиддатга бой кўчаларида сайр эттириб, улуғ марралар сари чорлаган бўлса, “Соррентога қайтиш”, “Бахчакюрд”, “Ноктюрн”, “Эски банжо”, “Оқ лолалар” каби жаҳон классикаси дурдоналари юртимиз ёшлари дунё билан бўйлашишга, беллашишга қодир авлод бўлиб вояга етаётганининг исботи сифатида жаранг сочди. Ёш ижрочилар маҳорати, турли чолғу асбобларининг турфа имкониятларини намойиш этган чиқишлари барчани ҳайратга солди.
Жўшқин оҳанглар қалбини тўлқинлантирган кишилар сўзга чиқиб, бу каби концерт дастурлари мунтазам ўтказиб борилиши зарурлигини таъкидлашди.
Н.ХЎЖАЕВ