Меню

Қашқадарё

28.06.2021 2441

БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ АНЪАНАЛАРИ ҚЎҒИРЧОҚ ТЕАТРИ САҲАСИДА

Санъат

 Вилоят қўғирчоқ театрида “Дўмбиралар садоси” номли янги спектакль саҳналаштирилди.

 Каромат Дилмонов сценарийси асосида Сардор Сафаров томонидан саҳналаштирилган асарда бахшичилик санъати, унинг халқимиз маданий хазинасида тутган ўрни ҳақида содда ва самимий усулда ҳикоя қилинади.

 -  Халқ достонлари аждодларимизнинг узоқ ўтмиши, маданий ҳаёти ва миллий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, у ўлмас, номоддий маданий мерос сифатида юксак аҳамиятга эга, - дейди сценарий муаллифи. – Айниқса, ёш авлод қалбида аждодларимизнинг ўзига хос маданий қадриятлари, анъана ва урф одатларига меҳр-муҳаббат уйғотишда халқ достонларининг ўрни муҳим. Биз ўзига хос услубда болажонларга бахшичилик санъати ҳақида кенг маълумот беришга ҳаракат қилдик.

 Спектакль яқин кунларда вилоят қўғирчоқ   театри ҳамда таълим ва тарбия муассасаларида намойиш этила бошланади.

 Ж.БОЙМУРОДОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!