Меню
Қашқадарё
БАХШИ ОҚШОМИ
Кечада сўз олганлар бахшини қутлуғ ёш билан қутлаб, унинг ижоди, миллий бахшичилик санъатимиздаги ўрни борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тадбир давомида йиғилганлар “Бахшили эл – ботир эл”, “Қашқадарё-Сурхондарё бахшичилик санъати”, “Қаҳҳор бахши Раҳимовнинг ижодий маҳорати”, “Қаҳҳор бахши Раҳимов ижодида халқ достончилари образи” каби мавзулардаги маърузаларни тинглашди.
- Бахшичилик санъатининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган воҳадош бахшининг ижодий кечаси менда катта таассурот қолдирди, - дейди ўзбек филологияси факультети талабаси Шоҳсанам Бобожонова. – Ўқилган маърузалар орқали Қаҳҳор бахши ижоди, умуман бахшичилик санъати ҳақида кўпгина янги маълумотларга эга бўлдик.
Қаҳҳор бахши Раҳимов куйлаган термалар, шунингдек, вилоятимизда яшаб ижод қилаётган бахшилар – Абдумурод Раҳимов, Шодмон Хўжамбердиев, Шоқул Мирзаев ҳамда шоир ва адибларнинг ижодий чиқишлари барчада катта таассурот уйғотди.
Х.ҚИЛИЧЕВА