Меню

Қашқадарё

17.12.2019 1560

БАЙРАМЛАРНИ ЎЗ УЙИНГДА КУТИШ БАХТИ БЎЛАКЧА

Ижтимоий ҳимоя

Қарши шаҳрида узоқ вақт бошпанасизликдан қийналган 50 нафардан зиёд хотин-қиз, ногиронлиги бор шахсларга янги қуриб битказилган кўп қаватли уй хонадонлари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, айниқса, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган оилаларга зарур кўмак кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина Қарши шаҳри мисолида оладиган бўлсак, Президентимизнинг 2017 йил 23 октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ "Ўзшаҳарқурилиш инвест" инжиниринг компанияси томонидан 3 йилда жами 35 та кўп квартирали арзон турар жойлар   бунёд этилди. Хусусан, 2017 йилда 7 та (315 хонадон), 2018 йилда 14 та (630 хонадон) кўп қаватли уй қурилган бўлса, 2019 йилда жами 588 хонадонга мўлжалланган 14 та 7 қаватли уй қуриб битказилган. 

- Уйсизликдан жуда қийналган эдим, - дейди иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган Дилором Шодиева. - Боз устига фарзандимнинг ёлғиз боқувчисиман, бу ҳолда доимий равишда ижарама-ижара юриш осон эмас. Шу боис бугун янги хонадонга кўчиб киришим ҳаётимдаги энг қувончли воқеалардан бири бўлди. Бу йил янги йилни фарзандим билан биргаликда янги уйда, ўз уйимизда кутамиз.

Арзонлаштирилган нархдаги мазкур хонадонлар умумий қийматининг 10 фоизи давлат томонидан тўлаб берилгани аҳамиятли.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!