Меню

Қашқадарё

14.07.2020 1663

“БЎЗАХЎР”ДА ЯНГИ ҚУРИЛИШ

 “Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли “Бўзахур” газконденсат конида газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қурилиш ишлари углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларни бартараф этиш ва қазиб олинаётган табиий газни, газни тайёрлаш ва қайта ишлаш қурилмаларига етказиб бериш мақсадидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, дастлабки тайёрлаш қурилмаси газ транспорт тизимининг барқарор ишлашини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Маълумот учун, “Бўзахур” газ кони Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1983 йилда очилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!