Меню
Қашқадарё
БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ
Туман ҳокимлиги, мудофаа ишлари бўлими, бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ярмаркада туман ҳудудидаги 47 та корхона, ташкилотлар ўзларининг 367 та бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан иштирок этди.
Ярмаркада аҳолининг банд бўлмаган қисми, жумладан, хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, қуролли кучлар сафидан резервга бўшатилган фуқаролар ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар иштирок этди.
Ўзига ҳар томонлама муносиб иш ўрнини танлаган 41 нафар фуқаро туман бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси билан турли корхона ва идораларга ишга жойлашди.
Шунингдек, ярмарка давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлганларга тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Ж.БОЙМУРОДОВ