Меню

Қашқадарё

31.01.2022 2100

АЗИЗБЕК ТОЖИЕВ – ОСИЁ ЧЕМПИОНИ

Бокс

Бокс ихлосмандлари нигоҳи Тошкентга қаратилди. Пойтахтимизда  22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида жами 25 та вазн тоифасида қитъа чемпионлари номи аниқланди.

Мусобақада қитъамизнинг 12 давлатидан 150 нафарга яқин ўғил-қизлар биринчи марта ташкил этилган чемпионатда ўз кучлари, иқтидор ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур чемпионат ўзбек бокс мактабининг нуфузи ва мавқеининг нақадар юқори эканлигини яна бир бор исботлади. Спортчиларимиз 16 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалга сазовор бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга сазовор бўлишди.

Қувонарли жиҳати, Осиё чемпионати ғолиблари орасида Қарши давлат университети талабаси Азизбек Тожиев ҳам бор.

- Чемпионат юқори савияда ташкил этилди, - дейди Азизбек. – Ҳамма рақибларим ҳам ўзига яраша тажрибага эга эди. Айниқса, финалдаги рақибим – қирғизлик боксчи билан жанг бироз оғир ўтди. Энг муҳими, халқимиз ва устозларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Азизбек Тожиев иккинчи марта қитъа чемпиони номига сазовор бўлди. У 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллаган эди.

 

Ж.ДЎСТОВ

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!