Меню
Қашқадарё
12.09.2017
1853
АВВАЛ БЎШ ТУРГАН БИНОДА - ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
- Лойиҳани амалга ошириш учун жами 234 миллион сўм маблағ йўналтирдик, - дейди фермер Сардор Ҳазратқулов. – Шунинг ҳисобидан клуб биносини тўлиқ қайта таъмирлаб, бу ерда алюмин профилли эшик-ромлар, тикувчилик маҳсулотлари ва қолипли нон ишлаб чиқаришни ташкил этдик. Ҳозирги кунда гўзаллик салони ҳам ишлаб турибди. Натижада 16 та янги иш ўрни яратдик. Шу тариқа ўз зиммамизга олган инвестиция мажбуриятларимизни ортиғи билан бажардик. Келгусида обинон пишириш цехини ишга туширишни ҳам мақсад қилганмиз.
М.ЖЎРАЕВ