Меню

Қашқадарё

13.04.2021 1384

Автомобиллар сотуви кескин ошди

Хитой янги автомобиллар бозори рекорд даражада тез тикланмоқда: биринчи чоракдаги сотув ҳажми 6 миллион 340 минг донага тенг. Ўсиш ўтган йилнинг январь-март ойлари билан солиштирганда 72,8 фоизни ташкил этаяпти.

 Ушбу маълумотларни малакат автомобиль ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси тақдим қилган.

2021 йилнинг дастлабки уч ойида пассажир автомобилларига бўлган талаб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 74,1 фоизга, тижорат транспорт воситаларига эса 71,2 фоизга ортган.

Манбанинг маълум қилишича, март ойининг ўзида Хитой компанияларида йиғилган 2 миллион 380 минг дона автомобиль сотилган. Бу февралдагига нисбатан 64 фоизга кўп демакдир.

"Яшил" транспорт воситалари, хусусан гибрид ва электромобиллар сотуви дастлабги чоракда 147 фоизга кўтарилган.

Статистикага назар ташласак, 2020 йилда Хитойда 25 миллион 310 минг дона автомобиль сотилган. Бу 2019 йилги кўрсаткичга қараганда 1,9 фоизга кам.

Мана, энди мамлакат бозорлари муваффақиятли тикланмоқда. Хитой автомобиль ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси прогнозига кўра, жорий йил мамлакатда машиналар сотуви 4 фоизга, яъни 26 миллион донагача ўсиши кутилаяпти.  

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!