Меню

Қашқадарё

24.11.2022 4643

Автомобиль ишқибозларини ўзига маҳлиё этган уч қиррали юлдуз "сўнмоқда"

Mercedes-Benz автомобиллари йиғиладиган конвейерларга хромланган уч қиррали юлдузларни етказиб берувчи Bia Forst компанияси ўз заводини ёпмоқда. Бу ҳақда Auto Moto und Sport манбаси хабар берган.

Нашр маълумотларига кўра, Германиянинг Брухзаль шаҳрида жойлашган корхона кўп йиллардан буён Mercedes-Benz автомобиллари учун эмблема етказиб бериб келади, бироқ сўнгги вақтларда маҳсулотга бўлган талаб кескин пасайган.  Энергия нархининг шиддат билан ўсиши эса бизнесни ёпиш учун ҳал қилувчи омил бўлган. Bia Forst заводининг 154 нафар ходими ишсиз қолмоқда.

Қайд этилишича, Mercedes-Benz автомобиллари аввалгидек ўша машҳур эмблема билан ишлаб чиқарилади. Уларни тайёрлаш билан автобренд учун эҳтиёт қисмлари етказиб берувчи бошқа компаниялар шуғулланади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!