Меню

Қашқадарё

03.11.2020 1394

АВТОМОБИЛЬ ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИ ОРАСИГА ТЕЛЕВИЗОР ЯШИРИЛГАН ЭКАН

Божхоначилар томонидан товар моддий бойликларининг ноқонуний айланишига қарши тадбирлар ҳам мунтазам олиб борилаётир.

Бошқарманинг контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Чироқчи туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошкент-Сурхондарё йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомашинаси "Умакай" ЙПХ масканида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Бир қараганда юкхонада автоэҳтиёт қисмлар бордай эди. Аммо улар орасига, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган,  қиймати 52 миллион 800 минг сўмлик 22 дона 32 дюймли "WIFI TV" номли телевизорлар хуфёна тарзда яширилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!