Меню
Қашқадарё
АВАРЛАР ДЕЙДИКИ...
Бурч унутилмайди.
* * *
Катта йўлдан узоқлашма; отангнинг дўстларидан айрилма.
* * *
Айтган сўзинг арғумоғингдан қиммат.
* * *
Тўкилган қон қуримас.
* * *
Сабр – жаннат калити.
* * *
Омборингни меҳнатингдан тўлдирасан.
* * *
Келгиндининг уйи – овулнинг этагида.
* * *
Бўлар-бўлмасга акиллаган ит тез қарийди.
* * *
Ватансиз одам нонсиз тўрвадек гап.
* * *
Гапга шошма, ишга шош.
* * *
Ботир жангда жон берар, қўрқоқ тўшакда.
* * *
Тақдиринг - хулқингдан.
* * *
Ҳақиқат чўққига бошлайди, ноҳақлик - жарга.
* * *
Қуён кўрганники эмас, тутганники.
* * *
Ёқутнинг баҳоси гардишида билинар, одамнинг баҳоси эса ўз уйида.
* * *
Қуённинг кушандаси – ўз изи, какликнинг кушандаси – ўз овози.
* * *
Текис ерда турган эгри тўғри бўлиб қолмайди.
* * *
Уйлангунингча, ўн киши билан маслаҳат қил, ажралгунингча эса юз киши билан.
* * *
Ёмоннинг дўсти ҳам ёмон.
* * *
Қуённи тутмай туриб, оловга қозон қўйма.
* * *
Соҳибининг олдида мушук итдан зўр чиқибди.
* * *
Номусини асролмаган хор бўлади.
* * *
Калта узун бўлмайди, ўтмиш ортга қайтмайди.
* * *
Юзига мақтама, ортидан сўкма.
* * *
Сабр – юз уйнинг хўжайини.
* * *
Охирини ўйлаган қаҳрамон бўлолмайди.
* * *
Сўзнинг қисқаси, арқоннинг узуни яхши.
* * *
Болали қарғага емиш тегмас.
* * *
Қўйнинг семизлиги - чўпондан, сигирнинг семизлиги - хотиндан.
* * *
Уйингда тополмаган бахтни бегона жойдан тополмайсан.
* * *
Йўқотилган пулни топиш мумкин, йўқотилган вақтни топиб бўлмайди.
* * *
Тириклар орасида ўлганлари, ўликлар орасида эса тириклари бор.
* * *
Олманинг таъмини билиш учун бутун боғ ҳосилини ейиш шарт эмас.
* * *
Бировни алдаган ўзини алдар.
ХУРШИДА тайёрлади.