Меню

Қашқадарё

06.04.2023 3452

Қатл ўрнига калтаклаш жазоси

Малайзия парламенти мамлакатда ижро этилиши шарт бўлган ўлим жазосини бекор қилиш, олий жазо назарда тутилган жиноятлар таркибини қисқартириш ва умрбод қамоқ жазосини йўқ қилишга қаратилган ҳуқуқий ислоҳотларни маъқуллади. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар тарқатган.

Қонун лойиҳасида ижро этилиши шарт бўлган ўлим жазосини 30 йилдан 40 йилгача бўлган умрбод қамоқ жазосига алмаштириш таклиф этилган. Бундан ташқари, олий жазони жиноятнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, 6 мартадан 12 мартагача таёқ билан калтаклаш жазосига алмаштириш таклифи илгари сурилмоқда.

Бу ҳуқуқий ислоҳотлар билан 2018 йилдан буён ўлим жазосига мораторий амал қилиб келаётган мамлакатда қатл ўрнига умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллаш назарда тутилган барча аввалги тартиблар бекор қилинади.    

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!