Меню

Қашқадарё

16.07.2020 1696

АТБ "InFinBank" Қашқадарё филиали ходимларида ҳам коронавирус аниқланди

Банк филиалида профилактика мақсадида 13 июль куни барча ходимлар “Covid-19”га тест топширган. 14 июль куни маълум бўлган тест натижаларига кўра, 4 нафар ходимда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.

Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар тарқатди. 

Касаллик аниқланган 4 нафар ходим ўша куниёқ уй шароитида тўлиқ изоляцияга олингани ва уларнинг аҳволи ҳозир яхшилиги, саломатлиги тиббиёт ходимлари томонидан мониторинг ва назорат қилиб турилгани баён қилинади хабарда.

Маълум бўлишича, эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача бўлган муддатда кучайтирилган карантин чоралари эълон қилиниши муносабати билан ушбу молия муассасаси ходимлари ҳам масофадан туриб ишлашга ўтказилган, мижозларга онлайн тарзда хизмат кўрсатиш режими жорий этилган. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!