Меню
Қашқадарё
Қатағон қурбонлари – истиқлол фидойилари
Шўролар қатағони чўққисига чиққан мудҳиш йил сифатида эсда қолган 1937-1938 йилларда 1 миллион 575 минг 259 киши қамалиб, 681 минг 692 нафари отувга ҳукм қилинган. Биргина 1937 йилда мамлакатимизда 5700 дан зиёд зиёли: илм-фан намояндалари, шоир ва ёзувчилар, журналистлар, тил ва адабиёт усталари, педагоглар озодликдан маҳрум қилинган ва 4811 нафари отиб ташланган.
Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳридаги "Қатағон қурбонлари хотираси" музейида "Қатағон қурбонлари – истиқлол фидойилари" номли тадбирда маълумот берилди.
31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда Олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамда Ички ишлар вазирлиги тузилмасидаги муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Мулоқот аввалида Қуръон тиловат қилинди. Сўнг Марказ вилоят бўлими раҳбари Лола Саодатова, музей директори Дилнавоз Раҳматова, тарих фанлар доктори Саҳодат Муртозова маърузалари тингланди. Мавзуга оид ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Б.САЙФИЕВ