Меню
Қашқадарё
23.11.2023
5687
Асл мақсад - одамларга яхши яшаш имкониятини тақдим этиш
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин "осмон ости мамлакати"нинг асл мақсади - одамларга яхши яшаш имкониятини тақдим этиш эканини маълум қилди. Унинг Сан-Франциско (АҚШ)да бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитидаги нутқи матни ҳукумат сайтига жойланган.
"Хитой буюк вазифа - кучли давлат қуриш ва хитойча услубдаги модернизация ёрдамида миллатни ёшартиришни ҳар томонлама жадаллаштиради. Мамлакат тинч ривожланиш йўлидан боради. Тараққиётнинг асл мақсади - Хитой халқига яхши яшаш имкониятини бериш", деган Си Цзиньпин.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат инновацион ривожланиш стратегиясига содиқ қолади ва бутун Осиё-Тинч океани минтақаси тараққиёти учун ўз таклифларини беришга тайёр.