Меню

Қашқадарё

01.03.2018 1765

АСКАР УЙГА ҚАЙТДИ

- Ҳарбийлик ҳаёти менга ёқди, роса чиниқдим, - дейди у. – Тартиб-интизомга ўргандим, қатъиятим ошди. Ватанимга, оиламга муҳаббатим ортди. Командирларим берган сабоқларни пухта ўзлаштирдим. Ота-онамни, менга кўз тикканларни уялтирмасликка, уларнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилдим. Буни ўз кучим ва иродам билан эпладим, деб ўйлайман. Намунали хулқим, хизматим учун фахрий ёрлиқ ва ташаккурнома билан тақдирландим. Кейинги ҳаётимни ҳам ҳарбийлик касби билан боғламоқчиман.

Дарҳақиқат, айни кунларда ҳарбий хизматни ўтаб бўлган йигитлар Қуролли Кучларимиз резервига бўшатилмоқда. Вилоятимиздан армияга йўл олган ўғлонлар ҳам ўз уйларига қайтмоқда. Уларнинг бир қисми шартнома асосида хизматни, ё бўлмаса, таҳсилни давом эттирса, қолганларни муқим иш ўринлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

МИРЖАҲОН

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!