Меню

Қашқадарё

19.05.2020 1189

ҚАШҚАДАРЁЛИК УСТАЛАР ТОШКЕНТГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ

Бандлик

Карантин даврида вақтинча ишсиз қолган 260 нафар қашқадарёлик уста ва меъморлар марказлашган ҳолда Тошкент шаҳридаги қурилиш корхоналарига ишга жўнатилди.

Уларнинг асосий қисми Шаҳрисабз тумани ва шаҳридан бўлса, қолгани Чироқчи, Қамаши ҳамда Китоб туманидан.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, қашқадарёлик қурувчиларнинг бир қисми пойтахтдаги "Kilpyong Leaders" ҳамда "Megapolis building" масъулияти чекланган жамиятлари томонидан амалга оширилаётган кўп қаватли уйлар қурилишида қатнашса, яна бир қисми "Yuksak parvoz qurilish" масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилаётган "Республика ихтисослаштирилган неврология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий маркази" қурилиши ҳамда "Tрест 12" АЖ 50-қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган Ислом цивилизацияси маркази қурилишида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Сардоба сув омбори тошқинидан жабр кўрган ҳудудларни қайта тиклаш ишларида ҳам Қашқадарё вилояти вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!