Меню

Қашқадарё

19.11.2021 1790

Қашқадарёга янги ҳоким тайинланди

Кеча вилоят ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов йиғилганларга Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев давлат раҳбарининг тегишли фармони билан вазифасидан озод этилганини маълум қилди.

Шунингдек, йиғилишда Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани эълон қилинди.

Муротжон Азимов Китоб туманида туғилган бўлиб, 2018 йил февраль  ойидан буён Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев Қашқадарёда 2019 йил октябрь ойида иш бошлаганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!