Меню

Қашқадарё

14.04.2023 5019

Қашқадарёда янги тадбиркорлик субъектлари кўпроқ қайси тармоқларда ташкил этилган?

Вилоятимизда жорий йил январь-март ойлари давомида 2 минг 148 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Мазкур кўрсаткич салмоғи бўйича Қашқадарё мамлакатимиз ҳудудлари кесимида Тошкент шаҳри (4 минг 156 та) ва Фарғона вилояти (2 минг 198 та)дан кейин учинчи ўринни эгаллади.

Вилоят статистика бошқармасининг статистик регистрларни юритиш бўлими эълон қилган таҳлилий маълумотларга кўра, воҳамизда шу йилнинг дастлабки уч ойи мобайнида ташкил этилган янги тадбиркорлик субъектлари сонининг фаолият кўрсатаётганлари сонига нисбати 6,5 фоизга тенг бўлган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида оладиган бўлсак, йилнинг биринчи чорагида вилоятимиз қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 717 та (фаолият кўрсатаётганларга нисбати 10,3 фоиз), савдода 644 та (6,1 фоиз), саноатда 321 та (6,6 фоиз), қурилишда 90 та (2,6 фоиз), ташиш ва сақлаш тармоқларида 88 та (9 фоиз), яшаш ва овқатланиш жабҳаларида 80 та (4,5 фоиз), ахборот ва алоқада 39 та (8,6 фоиз), соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатишда 29 та (4,4 фоиз), бошқа соҳаларда 140 та ( 5 фоиз) янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган.

Шаҳар ва туманлар кесимида янги бизнес-субъектларни ташкил этиш борасидаги етакчилик Қарши шаҳри (261 та) ҳамда Касби (191 та), Нишон (183 та) ва Яккабоғ (181 та) туманларида бўлса, аутсайдерлар сафидан Чироқчи (78 та) ва Муборак (59 та) туманлари жой эгаллаган.

Инфографика qashstat.uz сайтидан олинган.

 

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!