Меню
Қашқадарё
22.07.2020
1635
Қашқадарёда яна 34 кишида касаллик тасдиқланди
Кеча мамлакатимизда 567 ҳолатда коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг 34 таси Қашқадарёда тасдиқланган.
Мамлакатимизда шу вақтгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 17 минг 881 нафарни ташкил этмоқда.
Қашқадарёда эса 443 киши коронавирусга чалинган бўлса, 332 киши тузалиб чиқди, 2 киши вафот этди. Айни пайтда вилоятда 109 беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.