Меню

Қашқадарё

27.06.2023 6864

Қашқадарёда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди

“Биз жамият ҳаётида учраётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, бюрократия ва коррупция каби иллатларга қарши курашишда, аввало, сиз ҳурматли журналист ва блогерлар, айниқса, миллий медиа маконимизга янги ғоя ва ташаббуслар билан кириб келаётган истеъдодли ёшларимизга таянамиз”.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг бугун матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида айтилган бу гаплар Қарши шаҳрида соҳа вакиллари ва фахрийлари учун уюштирилган байрам тадбирининг асосий ғоясига айланди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов тантана иштирокчиларини Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклар экан, журналистларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини эътироф этган ҳолда, соҳа ходимларидан бир гуруҳига Фахрий ёрлиқлар топширди. Шунингдек, тадбирнинг барча иштирокчиларига эсдалик совғалари улашилди.

Таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчанинг байрам кайфиятига кайфият қўшди.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!