Меню
Қашқадарё
Қашқадарё жамоалари ДХХ кубоги мусобақаларида "хет-трик"ка эришди
Ғолиблар авлоди
Вилоятимиздаги бир йўла учта маҳалланинг футбол ва мини-футбол жамоалари Давлат хавфсизлик хизмати кубоги республика финал баҳсларида аъло даражада иштирок этиб, мусобақа ғолибларига айланишди.
Қамаши туманидаги Янги Авлод МФЙнинг ўғил болалар ва Қарши шаҳридаги Гунгон МФЙнинг қизлар жамоалари мини футбол бўйича, Косон туманидаги Юқори Арабхона МФЙнинг ўғил болалар жамоаси эса футбол бўйича барча рақиблардан устун эканлигини исботлаб, ДХХ кубогини қўлга киритишди.
Айни пайтда мусобақа якунига кўра, Қамаши ва Косон жамоаларининг аъзолари Маъруф Турниёзов ва Қаҳрамон Шоҳназаров ўз йўналишлари бўйича "Энг яхши ўйинчи", Қарши жамоасининг голкипери Сарвиноз Эргашева эса "Энг яхши дарвозабон", дея эътироф этилди.
Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳаллаларида мини-футбол майдонлари қуриб берилади. Қизлар мусобақасида ғолиб бўлган жамоа пул мукофоти билан тақдирланди. Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, спорт кийимлари ва ноутбуклар топширилди.