Меню

Қашқадарё

19.05.2023 6398

Қашқадарё ва Бухорода қуёш фотоэлектр станциялари қурилиши бошланди

Бугун Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган ўзбек-хитой бизнес форуми тадбирлари доирасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бири 500 мегаватт қувватга эга иккита қуёш фотоэлектр станцияси қурилишига старт берилди.

Бу ҳақда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ўзининг расмий Telegram-канали орқали маълум қилди. Хабар берилишича, хитойлик ҳамкорлар ва маҳаллий мутахассислар видеоконферец-алоқа орқали иштирок этган вилоятимиздаги тадбирда мазкур акциядорлик жамиятининг бошқаруви раиси Д.А.Исақулов ҳам қатнашди.

Шу ўринда эслатиш жоизки, мамлакатимиз энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш мақсадида жорий йил 27 апрель куни “Energy China Overseas Investment Division China Gezhouba Group Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси (ХХР) ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ҳар бирининг қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича битимлар имзоланган эди. Ҳар йили қўшимча 2,3 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини берувчи ушбу икки йирик лойиҳа йилига 588 миллион куб метр табиий газ сарфини қисқартириш имконини беради. Натижада ёқилғи ресурсларини тежашга ва атмосферага ташланаётган зарарли чиқиндилар ҳажмини камайтиришга эришилади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!