Меню

Қашқадарё

30.10.2020 1939

Қашқадарё – гўшт ва донли экинлар етиштириш бўйича етакчи

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  2020 йилнинг 9 ойида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари бўйича маҳсулотлар етиштиришда қайси ҳудудлар етакчилик қилаётгани маълум бўлди. Унга кўра, Қашқадарё бир қатор кўрсаткичлар бўйича рўйхат бошида турибди.

Хусусан, вилоятимиз энг кўп донли экинлар етиштирилган ҳудуд сифатида қайд этилган – 790,2 минг тонна маҳсулот.

Гўшт (тирик вазнда) етиштириш бўйича ҳам Қашқадарё биринчи ўринда – 221,4 минг тонна.

Айни пайтда вилоятда 4 миллион 583 минг 400 бош қўй ва эчкилар мавжуд.

Маълумот ўрнида келтириш жоиз, юртимизда энг кўп сабзавот (1 миллион 162,5 минг тонна), картошка (512,1 минг тонна) ва узум (479 тонна) Самарқандда етиштирилган.  Энг кўп – 982,1 минг тонна сутни ҳам самарқандликлар олишган.

Сурхондарё полиз экинлари (195,7 минг тонна), Андижон мева ва резаворлар (417,5 минг тонна), Тошкент вилояти тухум олиш (987,2 миллион дона) бўйича етакчи сифатида кўрсатилган.

Йирик шохли қорамоллар энг кўп Самарқандда (1 миллион 586,1 минг бош) бўлса, отлар (51 минг 105 бош) Тошкент вилоятида кўп экан.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!