Меню

Қашқадарё

08.06.2023 6941

Қашқадарё дарёсида “ўтириб қолган” туристик катерлар энди “Ҳисорак”ка кўчирилади

Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси балансида бўлган “Машъал” УЗ 2570 ҳамда “Насаф” УЗ 2569 русумли 2 дона катер Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги  балансига ўтказилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг жорий йил 2 июндаги фармойишида сўз борган.

Унда қайд этилишича, Шаҳрисабзда катерлардан ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, сайёҳлар учун қулайликларни кенгайтириш мақсадида фойдаланилади. Яъни, бунинг учун ушбу туристик катерлар, вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, энди Шаҳрисабздаги “Ҳисорак” сув омборига туширилади. 

Ёдингизда бўлса, 2016 йилда Қарши шаҳридаги Амир Темур тарихий кўприги таъмирланиб, Қашқадарё дарёсининг унга ёндош ҳудудлари дам олиш масканига айлантирилганди. Ўшанда дарё ўзанида 3 та тўғон қурилиб, ҳосил қилинган сунъий кўлга 2 та туристик катер келтирилган. Улар билан аввалида дам олувчиларга самарали хизмат кўрсатилган бўлса, тан олиш керак, кейинчалик деярли фойдаланилмай келаётганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!