Меню
Қашқадарё
17.05.2016
1856
ҚАРЗДОРЛИК ВА ПЕНЯ БЕКОР ҚИЛИНДИ
Мазкур масала юзасидан ўрганиш ўтказилганда шу нарса маълум бўлдики, истеъмолчи хонадони 2014 йилда табиий газ тармоғидан ажратилган бўлишига қарамай, туман газ таъминоти идораси 796 минг 539 сўм миқдордаги қарздорлик ва бу қарздорликка нисбатан тегишлича пеняни асоссиз равишда ҳисоблагани аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар асосида судга даъво аризаси киритилиб, нореал қарздорлик бартараф этилди.
Алишер ҚУЛМУРОДОВ, Қарши туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро аппарати раиси.