Меню

Қашқадарё

14.03.2017 3248

АРСЛОННИНГ САККИЗИНЧИ ОЛТИНИ

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан 160 нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Маълумки, спортнинг техник ва амалий турларидан бири саналган дуатлон уч босқичдан иборат. Биринчи босқич - югуриш, ундан сўнг велопойга, охирги босқич эса яна югуришдан иборат. Катталар ўртасидаги баҳсларда спортчилар 10 километр масофага югуриш, 40 километр масофада велопойга ва яна 5 километр    масофага югуриш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказган бўлса, ёшлар ўртасидаги мусобақаларда ушбу масофалар икки мартага қисқартирилди.

Қайд этиш жоиз, мусобақаларда вилоятимиз вакиллари муносиб иштирок этишди. Хусусан, 1995-1997 йилларда туғилган қизлар баҳсида Юлдуз Жўраева барча рақибаларидан устун келиб, биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, 2001-2003 йилларда туғилган ўсмирлар баҳсида вилоятимиз вакиллари - Арслон Турсунов ва Жаҳонгир Самиев маррага мос равишда биринчи ҳамда иккинчи бўлиб етиб келишди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, бу ғалаба билан мамлакат терма жамоаси аъзоси Арслон Турсунов саккизинчи бор Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. 

- Мусобақа жуда кўтаринки руҳда ўтди, - дейди триатлон ва дуатлон бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Асомиддин Боқиев. - Муҳими, унда вилоятимиз спортчилари ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишди. Машғулотларда қанчалик даражада тайёргарлик олиб борганимиз мусобақа давомида яққол кўзга ташланди.

Мусобақалар якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон чемпионатида 1-ўринни Самарқанд, 2-ўринни Қашқадарё ва 3-ўринни Андижон вилоятлари жамоалари эгаллади. Мамлакат биринчилигида эса 1-ўрин Тошкент шаҳри жамоаси, 2-ўрин вилоятимиз вакилларига ва 3-ўрин Тошкент вилояти жамоасига насиб этди.

А.НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!