Меню

Қашқадарё

20.12.2016 2124

ҚАРШИДА “ВИЖДОНЛИ СОТУВЧИ” АКЦИЯСИ

 

Мазкур лойиҳа асосида Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш мақсад қилинган.

- Акция аввалида “Камалак” болалар ташкилоти фаоллари савдо шохобчаларига кириб, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилишга киришишди, - дейди   “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши бўлим мудири Маҳлиё Шукурова. - Афсуски, баъзи сотувчилар 20 ёшга тўлмаган ёшларга тамаки ва алкоголь маҳсулотлари сотиш тақиқланганини била туриб, ҳеч иккиланмасдан бу маҳсулотларни улар қўлига тутқазишди.

Тадбир давомида лойиҳа ташкилотчилари бир қатор савдо шохобчаларида бўлиб, дўкон ходимларига ёшларимизни турли зарарли иллатлардан асраб-авайлаш, уларнинг келажагига бефарқ муносабатда бўлмаслик зарурлиги ва қонунларимизни яхши   англаган ҳолда уларга сўзсиз риоя этиш шартлиги, энг муҳими, ҳар бир сотувчи виждонли бўлиши лозимлиги хусусида тарғибот олиб боришди.

Қайд этиш жоиз, “Виждонли сотувчи” акцияси вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этаяпти.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!