Меню

Қашқадарё

08.02.2018 1653

ҚАРШИДА ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Шунга асосан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам Қуръон мусобақалари ўтказилмоқда. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон тарихида илк бор ташкил этилган мазкур тадбир Қуръони карим  фазилати ҳақида кишиларга билим таратиш, диний-маърифий муҳит соғломлигини таъминлаш, иқтидорли қориларни аниқлаш, улар савиясини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ўтказилаётган муборак тадбирнинг ҳамиша бардавом, юртимиз, элимизга манфаати янада кўп бўлишини айтиб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади.

Сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили Раҳматилло Усмонов мамлакатимизда ислом динига берилаётган эътибор ҳамда бунинг исботи ўлароқ ўтказилаётган мусобақа ва Қуръони карим фазилати хусусида маъруза қилди.

Мусобақа иштирокчилари ёшга кўра 2 гуруҳга: 18-25 ҳамда 25-40 ёшлиларга бўлинди. Ҳифз йўналишида Қуръони каримни тўла ёд олган қори ва қориялар, тиловат йўналишида эса Қуръонни гўзал тарзда тиловат қила оладиган фуқаролар иштирок этишди.

Мусобақа низомига кўра, туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган қатнашчилар вилоят биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Қуръон мусобақаси давом этмоқда.

М.МУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!