Меню
Қашқадарё
ҚАРШИДА ТЕРМИЗЛИКЛАР ҒОЛИБ БЎЛИШДИ
Қайд этиш жоизки, мазкур кўрик-танлов 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастурининг 100-бандига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ марказий Кенгаши, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ташаббуси билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилмоқда.
Танлов талаба-ёшларнинг назарий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маъно-мазмуни билан таништириш, сиёсий-ҳуқуқий билим даражаси юқори иқтидорли ёшларни аниқлаш, ёшларнинг жамият ҳаётида ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, фаол фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, назарий билимларини ҳаётга татбиқ этиш имкониятини кенгайтириш каби мақсадларни қамраб олади.
Шунга мувофиқ, жамоалар чиқишлари 4 та шарт бўйича 10 баллик тизимда баҳолаб борилди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини тарғибот усулларидан фойдаланган ҳолда кўрсатиб бериш, мамлакатимиз тарихи, тараққиёт босқичлари, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-сиёсий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан берилган саволларга жавоб бериш орқали ёш ўғил-қизлар ўз билим ва иқтидорларини намоён этишди.
Якуний натижаларга кўра, Термиз давлат университетининг “Ўзбек мўъжизаси” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.
Ғолиб жамоа ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Н.ХЎЖАЕВ