Меню
Қашқадарё
ҚАРШИДА “САБАНТЎЙ” НИШОНЛАНДИ
Ҳар иккиси ҳам сайил шаклида катта хурсандчилик ва завқу шавқ билан нишонланади. Сабантўй – “омоч тўйи” маъносини англатиб, бу маросим дастлаб баҳорги дала ишларининг бошланиши муносабати билан ўтказилган бўлса, кейинчалик бу юмушларнинг тугашига мўлжаллаб нишонланган.
Вилоят мусиқали драма театри олдидаги хиёбонда ушбу айём доирасида маданий тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, вилоят татар-бошқирд миллий маданий маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан уюштирилган тантанали тадбирга таклиф этилганлар бугун юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек умргузаронлик қилаётгани, ўзаро тинч-тотув ҳаёт, бирдамлик ва баҳамжиҳатлик юрт осойишталиги ва равнақида муҳим ўрин тутаётганини эътироф этишди.
- “Сабантўй”да миллий таомлар тайёрланади, спорт беллашувлари ўтказилади, куй ва қўшиқлар ижро этилади, - дейди вилоят татар-бошқирд миллий маданий маркази раҳбари Фирюза Ихсанова. - Кўриниб турибдики, у кишиларни ўзаро аҳилликка, бирдамликка чорлайди. Бугунги тадбир воҳамиздаги бошқа миллий маданий марказларнинг вакиллари иштирокида ўтаётгани ҳам шуни ифодалаб турибди.
Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди. Айниқса, санъаткорлар, хусусан, Ўзбекистон ва Татаристонда хизмат кўрсатган артист Марат Ҳакимов ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.
Н.ХЎЖАЕВ
Суратларда: тадбирдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.