Меню

Қашқадарё

25.06.2019 1590

ҚАРШИ ШАҲРИ АҲОЛИСИНИ ҚАНДАЙ МУАММОЛАР ҚИЙНАМОҚДА?

Энди фуқаро ўзини қийнаётган ҳар қандай масала, муаммо ёки таклиф юзасидан гоҳ у ташкилот, гоҳ бу ташкилотга бориб юришига ҳожат йўқ. Тўғри, ҳудуддаги Халқ қабулхонасига келиб мурожаат этади ва унинг мурожаати тегишлилигига кўра керакли ташкилот ёки органларга юборилади. Шу билан бир қаторда, бу мурожаатнинг тақдири, унинг белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, ҳал этилиши ёки асослантирилган жавоб қайтарилиши назоратда бўлади.

Мисол учун, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарши шаҳар Халқ қабулхонасига жами 177 фуқародан 178 та масала бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 144 та мурожаат кўриб чиқилган. Уларнинг 66,7 фоизи қаноатлантирилган бўлса, бир қатор мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, яна айримлари кўриб чиқиш жараёнида.

Бевосита мурожаатлар таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, аҳоли энг кўп тадбиркорлик ҳамда кредит олиш (33 та мурожаат), уй-жой (28 та) масалаларида, ичимлик суви (13 та), электр энергияси (12 та) ва табиий газ таъминоти (11 та), ер ажратиш (11 та)  бўйича мурожаат қилган.

Демакки, бу мазкур соҳаларда тизимли муаммолар борлигини кўрсатади. Яна айрим ташкилотларда эса мурожаатлар билан ишлаш тизими тўғри йўлга қўйилмаган. Натижада аҳоли уларга тегишли масала бўйича қайта-қайта мурожаат қилишга мажбур. Қарши шаҳар Халқ қабулхонаси томонидан ана шундай ҳолатлар бўйича масъул ташкилотларга 32 дан ортиқ таклиф ва тақдимномалар киритилди.

Сайфулла АЗИЗОВ,

Қарши шаҳар Халқ қабулхонаси мудири

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!