Меню
Қашқадарё
ҚАРШИ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ ЯНГИ БИНОДА
Замонавий архитектура талаблари асосида қад ростлаган тўрт қаватдан иборат кўркам бинода ишчилар учун барча қулайлик ва шароитлар яратилган. Алоқа, интернет тармоқлари, иситиш тизими, сув таъминоти ва қўшимча коммуникациялар билан тўлиқ таъминланган. Меҳнат муҳофазаси хонаси кўргазмали қуроллар билан бойитилган. Муҳташам мажлислар зали ҳам бир вақтнинг ўзида 100 га яқин қатнашчини сиғдира олади. Бино махсус кузатув технологиялари асосида назорат қилинади.
Иншоот "Қарши минтақавий темир йўл узели" унитар корхонаси ҳамда Капитал қурилиш дирекцияси буюртмаси асосида "Малахит плюс" фирмаси қурувчилари томонидан бунёд этилди.
Эндиликда темир йўл соҳасига алоқадор бир нечта ташкилотлар ушбу маъмурий бинода жойлашади. Бу эса мурожаат этувчилар учун ҳам қатор қулайликлар яратади.
Ж.БОЙМУРОДОВ