Меню

Қашқадарё

07.09.2017 1939

“ҚАРШИ – ДАРБАНД” УЧАСТКАСИ ТЎЛИҚ ЭЛЕКТРЛАШТИРИЛДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати томонидан тақдим этилган мазкур маълумотга кўра, “Қарши-Термиз” темир йўлини электрлаштириш ишларида замонавий технологиялардан фойдаланилмоқда. Жумладан, Франциядан келтирилган 3 та дрезина мазкур линияга жалб қилинган, шунингдек, 3 та махсус ишчи поезд белгиланган ишларнинг тезроқ, сифатли бажариш ишига хизмат қилаяпти.

Қайд этиш жоиз, лойиҳа доирасида Бойсун таянч ним станцияси ишга туширилди, шунингдек, Деҳқонобод, Оқработ ва Тошгузарда ҳам электр тортиш станциялари шай ҳолатга келтирилди. Эътиборлиси, қурилаётган объектларда замонавий автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви, электр энергияси сарфини ҳисоб-китоб қилишни автоматлаштириш тизимини (АСКУЭ) қўллаш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Қарши – Термиз” темир йўл участкасининг умумий узунлиги 325 километр бўлиб, ушбу йўналишни электрлаштириш лойиҳаси қиймати 481,759 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!